Изоҳ: «Адаб» сўзи (кўплиги «одоб») «маъдаба» ўзагидан олинган бўлиб, одамларни яхшиликка, маънавий зиёфатга чақиришни англатади ва мақтовга сазовор хулқ‑атворларга, иш‑амалларга нисбатан қўлланилади. Ахлоқ қалбдаги сифат бўлиб, «одоб» ана шу гўзал ахлоқларнинг намоён бўлишидир.
235- 5973. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кабираларнинг катталаридан бири – кишининг ота-онасини лаънатлашидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб киши ўз ота-онасини лаънатлайди?» дейилди. «Киши бировнинг отасини сўкади, шунда у ҳам бунинг отасини сўкади, онасини сўкади», дедилар».
235- 5973- عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا قَالَ: قَال َالنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ مِنْ أَكْبَرِ الْكَبَائِرِ: أَنْ يَلْعَنَ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ» قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ وَكَيْفَ يَلْعَنُ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ؟! قَالَ: «يَسُبُّ الرَّجُلُ أَبَا الرَّجُلِ فَيَسُبُّ أَبَاهُ، وَيَسُبُّ أَمَّهُ».