239-ҳадис

239- 6000. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Аллоҳ раҳматни юз бўлакка бўлди. Ўз ҳузурида тўқсон тўққиз бўлакни олиб қолиб, бир бўлагини ерга индирди. Ўша бўлакдан махлуқотлар бир-бирларига раҳм қиладилар. Ҳаттоки от боласига тегиб кетишидан қўрқиб, туёғини кўтаради».

239- 6000- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «جَعَلَ اللهُ الرَّحْمَةَ في مِئَةِ جُزْءٍ، فَأَمْسَكَ عِنْدَهُ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ جُزْءًا، وَأَنْزَلَ فِي الْأَرْضِ جُزْءًا وَاحِدًا؛ فَمِنْ ذَلِكَ الْجُزْءِ يَتَرَاحَمُ الْخَلْقُ، حَتَّى تَرْفَعَ الْفَرَسُ حَافِرَهَا عَنْ وَلَدِهَا؛ خَشْيَةَ أَنْ تُصِيبَهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш