248-ҳадис

248- 6179. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз асло «Нафсим хабис бўлиб кетди», демасин, балки «Нафсим лақис бўлиб қолди», десин», дедилар».

Изоҳ: «Хабис» – нопок, разил дегани бўлиб, бунга ботил эътиқод, ёлғон сўз ва ёмон ишлар ҳам киради. «Лақис» эса кир, норасо дегани. Бу икки калиманинг маъноси бир-бирига яқин бўлса-да, иккинчиси унча қўпол эмас. Ҳадиси шарифда киши ўзининг нафси, қалби ёмон ҳолатга тушиб қолса ҳам, бу ҳолатни ифодалаганда хунук лафз ишлатмаслиги тавсия қилинган.

248- 6179- عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا يَقُولَنَّ أَحَدُكُمْ: خَبُثَتْ نَفْسِي، وَلَكِنْ لِيَقُلْ: لَقِسَتْ نَفْسِي».

Улашиш
|
|
Нусха олиш