270- 6557. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло дўзах аҳлининг азоби энг енгилига: «Агар сенда ернинг барча нарсалари бўлганида, уларни товон қилиб тўлармидинг?» дейди. У: «Ҳа», дейди. У Зот: «Сен Одамнинг пуштикамарида эканингда сендан бундан енгилроқ нарсани – Менга ширк келтирмаслигингни истаган эдим. Сен эса ширкдан бошқасига кўнмадинг», дейди».
270- 6557- عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «يَقُولُ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى لِأَهْوَنِ أَهْلِ النَّارِ عَذَابًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ: لَوْ أَنَّ لَكَ مَا فِي الْأَرْضِ مِنْ شَيْءٍ.. أَكُنْتَ تَفْتَدِي بِهِ؟ فَيَقُولُ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: أَرَدْتُ مِنْكَ أَهْوَنَ [مِنْ هَذَا] وَأَنْتَ فِي صُلْبِ آدَمَ: أَلَّا تُشْرِكَ بِي شَيْئًا، فَأَبَيْتَ إِلَّا أَنْ تُشْرِكَ بِي».