274-ҳадис

* «Фароиз» – «фариза» сўзининг кўплиги бўлиб, луғатда «ўлчанган», «кесиб, ажратиб берилган», «тақсимланган», «мажбурият» ва «баён қилинган» деган маъноларни англатади. Шариатдаги фарз амаллар ҳам қатъий белгилаб қўйилгани, очиқ баён қилингани ва мажбурий бўлгани учун «фарз» деб аталган. Бу ерда эса «фароиз» деганда мерос илми назарда тутилган.

Фиқҳий тушунча бўйича, маййитнинг ортидан шаръий ворисга қолган мол-мулк ва ҳуқуқлар «мерос» деб аталади. Мерос илми эса ҳар бир меросхўрнинг меросдаги мол-мулк ва ҳуқуқлардан тегадиган насибасини аниқлаб берадиган фиқҳий ва ҳисобий қоидаларни ўргатади.

Шариатда мерос тақсими аниқ белгилаб қўйилгани ва бу бевосита Қуръони Карим оятлари билан фарз қилингани боис, меросдан тегадиган улуш «фариза» деб аталиб, уларни ўрганувчи илм «фароиз илми», яъни «фаризаларни ўргатувчи илм» деб номланган.


274- 6762. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмнинг қизининг ўғли улардандир [ёки уларнинг ўзидандир]», дедилар».

274- 6762- عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «ابْنُ أُخْتِ الْقَوْمِ مِنْهُمْ، أَوْ مِنْ أَنْفُسِهِمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш