279-ҳадис

279- 7006. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Тушимда менга бир жом сут келтирилди, мен ундан ичдим. Ҳатто тўйиб ичганимдан тирноқларимдан чиқаётганини кўрдим. Сўнгра ўзимдан ортиб қолганини бердим». Яъни Умарга. «Буни нимага йўйдингиз, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Илмга», дедилар».

279- 7006- عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «بَيْنَا أَنَا نَائِمٌ.. أُتِيتُ بِقَدَحِ لَبَنٍ، فَشَرِبْتُ مِنْهُ، حَتَّى إِنِّي لَأَرَى الرِّيَّ يَخْرُجُ مِنْ أَظْفَارِي، ثُمَّ أَعْطَيْتُ فَضْلِي». - يَعْنِي عُمَرَ - قَالُوا: فَمَا أَوَّلْتَهُ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الْعِلْمَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш