280-ҳадис

280- 7008. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Тушимда одамларнинг менга намоён қилинаётганини кўрдим. Эгниларида кўйлаклари бўлиб, айримлари кўкраккача етса, айримлари ундан пастроққа ҳам етар эди. Ёнимдан Умар ҳам ўтиб қолди. Унинг эгнида ҳам кўйлаги бўлиб, уни судраб борарди». «Буни нимага йўйдингиз, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Динга», дедилар».

280- 7008- عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «بَيْنَمَا أَنَا نَائِمٌ.. رَأَيْتُ النَّاسَ يُعْرَضُونَ عَلَيَّ وَعَلَيْهِمْ قُمُصٌ؛ مِنْهَا مَا يَبْلُغُ الثُّدِيَّ، وَمِنْهَا [مَا يَبْلُغُ] دُونَ ذَلِكَ، وَمَرَّ عَلَيَّ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ وَعَلَيْهِ قَمِيصٌ يَجُرُّهُ». قَالُوا: مَا أَوَّلْتَهُ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الدِّينَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш