Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
62-КИТОБ
ОҲОД ХАБАРЛАР КИТОБИ
كتاب أخبار الآحاد
(62)

 Изоҳ: «Оҳод» сўзи луғатда «бирликлар», «озчилик кишилар» деган маънони билдиради. «Оҳод» деб адл ва зобт сифатларига эга бўлган ровийлар томонидан ривоят қилинган, санади узилмаган, иллати йўқ, шозз бўлмаган, бироқ  мутавотир даражасига етмаган ҳадис ёки хабарга айтилади. Оҳод хабарнинг ҳужжат бўлиши учун маълум шартлар қўйилган. Муаллиф ушбу бўлимда ана шу мавзуга доир хабарларни тақдим қилади.


288- 7265. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асламлик бир кишига: «Ашуро куни қавминг [ёки «одамлар»] орасида «Ким (бирон нарса) еган бўлса, (ҳеч нарса емай) куннинг қолган қисмини охирига етказсин, ким емаган бўлса, рўза тутсин», деб эълон қил», дедилар».

288- 7265- عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ لِرَجُلٍ مِنْ أَسْلَمَ: «أَذِّنْ فِي قَوْمِكَ أَوْ فِي النَّاسِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ: أَنَّ مَنْ أَكَلَ.. فَلْيُتِمَّ بَقِيَّةَ يَوْمِهِ، وَمَنْ لَمْ يَكُنْ أَكَلَ.. فَلْيَصُمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш