289- 7349. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Нуҳ алайҳиссалом олиб келинади. Унга «Етказдингми?» дейилади. У: «Ҳа, эй Роббим», дейди. Унинг умматидан «Сизларга етказганми?» деб сўралади. Улар: «Бизга ҳеч бир огоҳлантирувчи келмаган», дейишади. У Зот (Нуҳга): «Сенинг гувоҳларинг ким?» дейди. У: «Муҳаммад ва унинг уммати», дейди. Шунда сизлар олиб келинасиз».
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ана шундай қилиб, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта – адолатли – уммат қилдик»ни[1] ўқидилар».
[1] Бақара сураси, 143‑оят.
289- 7349- عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «يُجَاءُ بِنُوحٍ عَلَيهِ السَّلَامُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيُقَالُ لَهُ: هَلْ بَلَّغْتَ؟ فَيَقُولُ: نَعَمْ يَا رَبِّ، فَتُسْأَلُ أُمَّتُهُ: هَلْ بَلَّغَكُمْ؟ فَيَقُولُونَ: مَا جَاءَنَا مِنْ نَذِيرٍ، فَيَقُولُ: مَنْ شُهُودُكَ؟ فَيَقُولُ: مُحَمَّدٌ وَأُمَّتُهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: فَيُجَاءُ بِكُمْ فَتَشْهَدُونَ»، ثُمَّ قَرَأَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: {وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا} قَالَ: عَدْلًا؛ {لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا}.