290-ҳадис

290- 7379. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ғайбнинг калитлари бештадир, уларни фақат Аллоҳ билади: бачадонлар нимани (зиёда ёки) нуқсон қилишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди; эртага нима бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди; ёмғир қачон ёғишини ҳам Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди; ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмайди, фақат Аллоҳ билади; қиёмат қачон қоим бўлишини ҳам Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди».

290- 7379- عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَفَاتِيحُ الْغَيْبِ خَمْسٌ لَا يَعْلَمُهَا إِلَّا اللهُ: لَا يَعْلَمُ مَا تَغِيضُ الْأَرْحَامُ إِلَّا اللهُ، وَلَا يَعْلَمُ مَا فِي غَدٍ إِلَّا اللهُ، وَلَا يَعْلَمُ مَتَى يَأْتِي الْمَطَرُ أَحَدٌ إِلَّا اللهُ، وَلَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِلَّا اللهُ، وَلَا يَعْلَمُ مَتَى تَقُومُ السَّاعَةُ إِلَّا اللهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш