292-ҳадис

292- 7465. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотиманинг олдига тунда келиб, бизга: «Намоз ўқимайсизларми?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Жонларимиз фақат Аллоҳнинг қўлида. Қачон бизни уйғотишни истаса, уйғотади», дедим. Шундай деган заҳотим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ҳеч нима демай, қайтиб кетдилар. Кейин у зотнинг қайтиб кетаётиб, сонларига шапатилаб, «Инсон энг кўп тортишувчи нарса бўлди», деяётганларини эшитдим».[1]

[1] Каҳф сураси, 54‑оят.

292- 7465- عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رضي الله عنه: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم طَرَقَهُ وَفَاطِمَةَ بِنْتَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَيْلَةً، فَقَالَ لَهُمْ: «أَلَا تُصَلُّونَ؟» قَالَ عَلِيٌّ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّمَا أَنْفُسُنَا بِيَدِ اللهِ، فَإِذَا شَاءَ أَنْ يَبْعَثَنَا.. بَعَثَنَا، فَانْصَرَفَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم حِينَ قُلْتُ لَهُ ذَلِكَ، وَلَمْ يَرْجِعْ إِلَيَّ شَيْئًا، ثُمَّ سَـمِعْتُهُ وَهْوَ مُدْبِرٌ يَضْرِبُ فَخِذَهُ وَيَقُولُ: {وَكَانَ الْإِنْسَانُ أَكْثَرَ شَيْءٍ جَدَلًا}.

Улашиш
|
|
Нусха олиш