293-ҳадис

293- 7485. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ табарока ва таоло бир бандани яхши кўрса, Жаброилга: «Аллоҳ фалончини яхши кўрди, сен ҳам уни яхши кўр», деб нидо қилади. Шунда Жаброил уни яхши кўради. Кейин Жаброил осмонда: «Аллоҳ фалончини яхши кўрди, сизлар ҳам уни яхши кўринглар!» деб нидо қилади. Шунда уни осмон аҳли ҳам яхши кўради ва ер аҳли орасида унга нисбатан мойиллик индирилади».

293- 7485- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله ِصلى الله عليه وسلم: «إِنَّ اللهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى إِذَا أَحَبَّ عَبْدًا.. نَادَى جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلاَمُ: إِنَّ اللهَ قَدْ أَحَبَّ فُلَانًا فَأَحِبَّهُ، فَيُحِبُّهُ جِبْرِيلُ، ثُمَّ يُنَادِي جِبْرِيلُ فِي السَّمَاءِ: إِنَّ اللهَ قَدْ أَحَبَّ فُلَانًا فَأَحِبُّوهُ، فَيُحِبُّهُ أَهْلُ السَّمَاءِ، وَيُوضَعُ لَهُ الْقَبُولُ فِي أَهْلِ الْأَرْضِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш