54-ҳадис

54-933. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида одамларга қурғоқчилик етди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни хутба қилиб турганларида бир аъробий туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мол-ҳол ҳалок бўлди, оилалар оч қолди, биз учун Аллоҳга дуо қилинг!» деди. Шунда у зот қўлларини кўтардилар. Осмонда бир парча ҳам булут кўрмаётган эдик. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, қўлларини туширмаслариданоқ, тоғдек булутлар қўзғалди. Кейин у зот минбарларидан тушмай туриб, ёмғир соқолларидан томаётганини кўрдим. Ўша куни ҳам, эртасига ҳам, индинига ҳам, ундан кейинги куни ҳам то кейинги жумагача ёмғир ёғди. Ҳалиги аъробий – ёки бошқаси – туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бинолар вайрон бўлди, мол-ҳол ғарқ бўлди. Биз учун Аллоҳга дуо қилинг!» деди. Шунда у зот қўлларини кўтардилар-да: «Аллоҳим! Атрофимизга, устимизга эмас», дедилар. Булутлардан қайси тарафдагисига қўллари ила ишора қилсалар, тарқалиб кетар эди. Мадина худди юмалоқ чуқурдек бўлиб қолди. Водийда, яъни Қанотда бир ой сел оқди. Теварак-атрофдан келган киши борки, жалани гапирар эди».

54-933- عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: أَصَابَتِ النَّاسَ سَنَةٌ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم، فَبَيْنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَخْطُبُ فِي يَوْمِ جُمُعَةٍ.. قَامَ أَعْرَابِيٌّ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ هَلَكَ الْمَالُ، وَجَاعَ الْعِيَالُ، فَادْعُ اللهَ لَنَا، فَرَفَعَ يَدَيْهِ وَمَا نَرَى فِي السَّمَاءِ قَزَعَةً، فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ مَا وَضَعَهَا حَتَّى ثَارَ السَّحَابُ أَمْثَالَ الْجِبَالِ، ثُمَّ لَمْ يَنْزِلْ عَنْ مِنْبَرِهِ حَتَّى رَأَيْتُ الْمَطَرَ يَتَحَادَرُ عَلَى لِحْيَتِهِ صلى الله عليه وسلم، فَمُطِرْنَا يَوْمَنَا ذَلِكَ، وَمِنَ الْغَدِ، وَمِنْ بَعْدِ الْغَدِ، وَالَّذِي يَلِيهِ، حَتَّى الْجُمُعَةِ الْأُخْرَى.

وَقَامَ ذَلِكَ الْأَعْرَابِيُّ - أَوْ قَالَ غَيْرُهُ – فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ تَهَدَّمَ الْبِنَاءُ، وَغَرِقَ الْمَالُ، فَادْعُ اللهَ لَنَا، فَرَفَعَ يَدَيْهِ فَقَالَ: اللَّهُمَّ؛ حَوَالَيْنَا وَلَا عَلَيْنَا، فَمَا يُشِيرُ بِيَدِهِ إِلَى نَاحِيَةٍ مِنَ السَّحَابِ.. إِلَّا انْفَرَجَتْ، وَصَارَتِ الْمَدِينَةُ مِثْلَ الْجَوْبَةِ، وَسَالَ الْوَادِي قَنَاةُ شَهْرًا، وَلَمْ يَجِئْ أَحَدٌ مِنْ نَاحِيَةٍ إِلَّا حَدَّثَ بِالْجَوْدِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш