55-937. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдин икки ракъат ва ундан кейин икки ракъат, шомдан кейин уйларида икки ракъат ва хуфтондан кейин ҳам икки ракъат намоз ўқир эдилар. Жумадан кейин то (уйга) қайтмагунларича намоз ўқимас эдилар. Кейин икки ракъат намоз ўқир эдилар».
Изоҳ: Ҳанафий мазҳабига кўра, жума намозидан кейин тўрт ракъат суннат ўқилади. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизлардан ким жумадан кейин намоз ўқийдиган бўлса, тўрт (ракъат) ўқисин» деган сўзларидир. Пешин намозидан олдин тўрт ракъат суннат ўқишга эса имом Термизий ривоят қилган ҳадис далил бўлади. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кеча-кундузда ўн икки ракъат намозга маҳкам бўлса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради», деганлар ва ўша ўн икки ракъат ичида пешиндан олдинги тўрт ракъат намозни ҳам айтганлар («Шарҳу Маъонил-осор», «Ҳидоя»).
55-937- عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم (كَانَ يُصَلِّي قَبْلَ الظُّهْرِ رَكْعَتَيْنِ، وَبَعْدَهَا رَكْعَتَيْنِ، وَبَعْدَ الْمَغْرِبِ رَكْعَتَيْنِ فِي بَيْتِهِ، وَبَعْدَ الْعِشَاءِ رَكْعَتَيْنِ، وَكَانَ لَا يُصَلِّي بَعْدَ الْجُمُعَةِ حَتَّى يَنْصَرِفَ، فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ).