102-ҳадис

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз тенгқур йигитлар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида йигирма кун турдик. У зот раҳмдил, юмшоқкўнгил эдилар. Аҳлимизни соғинганимизни билиб, ортимизда қолдириб келганларимиз ҳақида сўрадилар, биз айтиб бердик. Шунда у зот: «Аҳлларингизнинг олдига қайтинглар, улар билан туриб, уларга таълим беринглар ва (тоатга) буюринглар. Намоз вақти бўлса, бирингиз азон айтсин, сўнгра энг каттангиз имом бўлсин», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

102 - عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ، قَالَ: أَتَيْنَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَنَحْنُ شَبَبَةٌ مُتَقَارِبُونَ، فَأَقَمْنَا عِنْدَهُ عِشْرِينَ لَيْلَةً، وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم رَحِيمًا رَقِيقًا، فَظَنَّ أَنَّا قَدِ اشْتَقْنَا أَهْلَنَا، فَسَأَلَنَا عَنْ مَنْ تَرَكْنَا مِنْ أَهْلِنَا، فَأَخْبَرْنَاهُ، فَقَالَ: «ارْجِعُوا إِلَى أَهْلِيكُمْ، فَأَقِيمُوا فِيهِمْ، وَعَلِّمُوهُمْ، وَمُرُوهُمْ، فَإِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَلْيُؤَذِّنْ لَكُمْ أَحَدُكُمْ، ثُمَّ لْيَؤُمَّكُمْ أَكْبَرُكُمْ».

[خ 628، م 674، ت 205، س 634، د 589، جه 979].

Улашиш
|
|
Нусха олиш