Саҳл ибн Абу Ҳасма розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига хавф пайтида намоз ўқиб бердилар. Уларни ортларига икки саф қилиб тиздилар. Ортларидагилар билан бир ракъат ўқидилар. Кейин уларнинг орқасидагилар бир ракъат ўқиб олгунча тик туравердилар. Кейин улар олдинга ўтишди, уларнинг олдидагилар эса орқага ўтишди. Улар билан ҳам бир ракъат ўқидилар. Кейин орқага ўтганлар бир ракъат ўқиб олгунча ўтириб турдилар. Сўнгра салом бердилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
108 - عَنْ سَهْلِ بْنِ أَبِي حَثْمَةَ؛ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم صَلَّى بِأَصْحَابِهِ فِي الْخَوْفِ، فَصَفَّهُمْ خَلْفَهُ صَفَّيْنِ، فَصَلَّى بِالَّذِينَ يَلُونَهُ رَكْعَةً، ثُمَّ قَامَ، فَلَمْ يَزَلْ قَائِمًا حَتَّى صَلَّى الَّذِينَ خَلْفَهُمْ رَكْعَةً، ثُمَّ تَقَدَّمُوا وَتَأَخَّرَ الَّذِينَ كَانُوا قُدَّامَهُمْ، فَصَلَّى بِهِمْ رَكْعَةً، ثُمَّ قَعَدَ حَتَّى صَلَّى الَّذِينَ تَخَلَّفُوا رَكْعَةً، ثُمَّ سَلَّمَ.
[خ 4130، م 841، ت 565، س 1536، د 1237، جه 1259].