«Бир кеча Маймуна холамларникида тунаб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси туриб, ҳожатларига бордилар... Кейин юз-қўлларини ювдилар‑да, ухладилар. Кейин уйғониб, мешнинг олдига бориб, унинг боғичини ечдилар. Сўнгра ўртача таҳорат қилдилар: кўпайтириб ҳам юбормадилар, бироқ маромига етказдилар. Кейин туриб, намоз ўқидилар. Мен ҳам турдим‑да, у зотни кузатиб турганимни билдирмаслик учун бир керишиб олиб, сўнг таҳорат қилдим. У зот туриб, намоз ўқидилар. Мен чап тарафларига турдим. Шунда у зот қўлимдан ушлаб, ўнг тарафларига ўтказиб қўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тундаги намозлари ўн уч ракъат бўлиб тугалланди. Кейин ёнбошлаб, ухладилар, ҳатто хуррак ҳам отдилар. У зот ухлаганларида хуррак отар эдилар. Кейин Билол келиб, у зотни намозга чақирди. Туриб, намоз ўқидилар, таҳорат қилмадилар. У зотнинг дуоларида ушбу ҳам бор эди: «Аллоҳуммажъал фии қолбии нууро, ва фии басории нууро, ва фии самъии нууро, ва ъан йамиинии нууро, ва ъан йасаарии нууро, ва фавқии нууро, ва таҳтии нууро, ва амаамии нууро, ва холфии нууро, ва ъаззим лии нууро».*
* Маъноси: «Аллоҳим, қалбимда нур, кўзимда нур, қулоғимда нур, ўнгимда нур, сўлимда нур, устимда нур, остимда нур, олдимда нур, орқамда нур қилгин. Нуримни кучайтиргин».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
111 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: بِتُّ لَيْلَةً عِنْدَ خَالَتِي مَيْمُونَةَ، فَقَامَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم مِنَ اللَّيْلِ فَأَتَى حَاجَتَهُ، ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ وَيَدَيْهِ، ثُمَّ نَامَ، ثُمَّ قَامَ فَأَتَى الْقِرْبَةَ فَأَطْلَقَ شِنَاقَهَا، ثُمَّ تَوَضَّأَ وُضُوءًا بَيْنَ الْوُضُوءَيْنِ وَلَمْ يُكْثِرْ وَقَدْ أَبْلَغَ، ثُمَّ قَامَ فَصَلَّى، فَقُمْتُ فَتَمَطَّيْتُ كَرَاهِيَةَ أَنْ يَرَى أَنِّي كُنْتُ أَنْتَبِهُ لَهُ، فَتَوَضَّأْتُ، فَقَامَ فَصَلَّى، فَقُمْتُ عَنْ يَسَارِهِ، فَأَخَذَ بِيَدِي فَأَدَارَنِي عَنْ يَمِينِهِ، فَتَتَامَّتْ صَلَاةُ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنَ اللَّيْلِ ثَلَاثَ عَشْرَةَ رَكْعَةً، ثُمَّ اضْطَجَعَ، فَنَامَ حَتَّى نَفَخَ، وَكَانَ إِذَا نَامَ نَفَخَ، فَأَتَاهُ بِلَالٌ فَآذَنَهُ بِالصَّلَاةِ، فَقَامَ فَصَلَّى وَلَمْ يَتَوَضَّأْ، وَكَانَ فِي دُعَائِهِ: «اللَّهُمَّ اجْعَلْ فِي قَلْبِي نُورًا، وَفِي بَصَرِي نُورًا، وَفِي سَمْعِي نُورًا، وَعَنْ يَمِينِي نُورًا، وَعَنْ يَسَارِي نُورًا، وَفَوْقِي نُورًا، وَتَحْتِي نُورًا، وَأَمَامِي نُورًا، وَخَلْفِي نُورًا، وَعَظِّمْ لِي نُورًا».
[خ 117، م 763، ت 232، س 442، د 58، جه 973].