120-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хавф намозини икки гуруҳнинг бири билан бир ракъат ўқидилар. Иккинчи гуруҳ эса душманга рўбарў турарди. Кейин улар бориб, шерикларининг ўрнига туриб, душманга юзланишди ва наригилар келишди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга бир ракъат ўқиб бердилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салом бердилар, кейин манавилар ҳам бир ракъат, анавилар ҳам бир ракъат ўқиб олишди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: «Хавф намози» душманга йўлиққанда ёки жиддий хавф таҳдид солиб турганда шариатда кўрсатилган махсус кўринишда ўқиладиган намоздир.

120 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: صَلَّى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم صَلَاةَ الْخَوْفِ بِإِحْدَى الطَّائِفَتَيْنِ رَكْعَةً، وَالطَّائِفَةُ الْأُخْرَى مُوَاجِهَةُ الْعَدُوِّ، ثُمَّ انْصَرَفُوا وَقَامُوا فِي مَقَامِ أَصْحَابِهِمْ مُقْبِلِينَ عَلَى الْعَدُوِّ، وَجَاءَ أُولَئِكَ، ثُمَّ صَلَّى بِهِمُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم رَكْعَةً، ثُمَّ سَلَّمَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ، ثُمَّ قَضَى هَؤُلَاءِ رَكْعَةً، وَهَؤُلَاءِ رَكْعَةً.

[خ 942، م 839، ت 564، س 1538، د 1243، جه 1258].

Улашиш
|
|
Нусха олиш