132-ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангизни намозда мудроқ босса, уйқуси ўчгунича ётиб олсин. Зеро, бирортангиз мудроқ босган ҳолда намоз ўқиса, истиғфор айтаяпман деб, ўзини ўзи сўкиб қўйиши мумкин».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

132 - عَنْ عَائِشَةَ؛ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ فِي الصَّلَاةِ فَلْيَرْقُدْ حَتَّى يَذْهَبَ عَنْهُ النَّوْمُ؛ فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا صَلَّى وَهُوَ نَاعِسٌ، لَعَلَّهُ يَذْهَبُ يَسْتَغْفِرُ فَيَسُبُّ نَفْسَهُ».

[خ 212، م 786، ت 355، س 162، د 131، جه 1370].

Улашиш
|
|
Нусха олиш