134-ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Сулайк Ғатафоний жума куни келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда ўтиргандилар. Сулайк намоз ўқимасдан, ўтириб олди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Икки ракъат ўқиб олдингми?» дедилар. У: «Йўқ», деди. У зот: «Тур, ўқиб ол», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Қози Иёз айтади: «Имом Молик, Лайс, Абу Ҳанифа, Саврий ва жумҳур саҳоба ва тобеъинларнинг наздида имом хутбага чиққан бўлса, таҳийятул масжид ўқилмайди». Мазкур уламолар хутба пайтида жим туриш вожиблигига далолат қилган ҳадисларни ҳужжат қилганлар, таҳийятул масжид намозини ўқиш кераклиги ҳақидаги ҳадисларни эса муайян сабабларга кўра, истисно тариқасида бўлган деб, амал учун умумий маънодаги ҳадисларни қабул қилишган. Бу фатво, хусусан, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумларнинг барчаларидан нақл қилинган. Шунга кўра, ҳанафий мазҳаби уламолари имом хутбага чиққанидан кейин уни тинглашдан бошқа ҳар қандай ҳатти‑ҳаракатни ножоиз санашган.

134 - عَنْ جَابِرٍ أَنَّهُ قَالَ: جَاءَ سُلَيْكٌ الْغَطَفَانِيُّ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَاعِدٌ عَلَى الْمِنْبَرِ، فَقَعَدَ سُلَيْكٌ قَبْلَ أَنْ يُصَلِّيَ، فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «أَرَكَعْتَ رَكْعَتَيْنِ؟» قَالَ: لَا، قَالَ: «قُمْ فَارْكَعْهُمَا».

[خ 930، م 875، ت 510، س 1395، د 1115، جه 1112].

Улашиш
|
|
Нусха олиш