135-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким жума куни жунубликдан қиладиган ғуслини қилиб, кейин келса, бадана қурбонлик қилгандекдир. Ким иккинчи пайтда келса, сигир қурбонлик қилгандек. Ким учинчи пайтда келса, шохдор қўчқор қурбонлик қилгандек. Ким тўртинчи пайтда келса, товуқ қурбонлик қилгандек. Ким бешинчи пайтда келса, тухум қурбонлик қилгандек. Қачонки имом (минбарга) чиқса, фаришталар зикрни эшитиш учун ҳозир бўлишади».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Бадана – қурбонликка аталган туя (ҳанафий мазҳабида қорамол ҳам). Бу сўзнинг луғавий маъноси «семиз», «жуссадор», «бўрдоқи» деганидир. Араблар семирган, етилган туя ва молларни сўйиб, ҳадий қилганлари учун уларни «бадана» деб номлашган. Аммо қурбонликка аталган қўй-эчкилар бадана дейилмайди. Бу ерда айнан туя назарда тутилган.

135 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ؛ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ غُسْلَ الْجَنَابَةِ، ثُمَّ رَاحَ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَدَنَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّانِيَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَقَرَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّالِثَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ كَبْشًا أَقْرَنَ، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الرَّابِعَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ دَجَاجَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْخَامِسَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَيْضَةً، فَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ حَضَرَتِ الْمَلَائِكَةُ يَسْتَمِعُونَ الذِّكْرَ».

[خ 881، م 850، ت 499، س 864، د 351، جه 1092].

Улашиш
|
|
Нусха олиш