Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни имом хутба қилаётганда ёнингдаги шеригингга «Жим тур» десанг ҳам, лағв* қилган бўласан», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* Лағв – беҳуда, бефойда гап-сўз ва ҳатти-ҳаракатлар.
136 - عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا قُلْتَ لِصَاحِبِكَ أَنْصِتْ، يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَالْإِمَامُ يَخْطُبُ، فَقَدْ لَغَوْتَ».
[خ 934، م 851، ت 512، س 1401، د 1112، جه 1110].