137-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қила туриб, «Унда шундай бир вақт борки, мусулмон банда намоз ўқиб турган ҳолида унга мувофиқ келиб, Аллоҳдан бирон нарса сўраса, У Зот унга ўшани бермай қўймайди», дедилар».

(Ровий) Қутайба ўз ривоятида «Ва қўллари билан унинг озлигига ишора қилдилар» деб қўшимча қилган.

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

137 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ؛ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم ذَكَرَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَقَالَ: «فِيهِ سَاعَةٌ لَا يُوَافِقُهَا عَبْدٌ مُسْلِمٌ وَهُوَ يُصَلِّي يَسْأَلُ اللهَ شَيْئًا إِلَّا أَعْطَاهُ إِيَّاهُ».

زَادَ قُتَيْبَةُ فِي رِوَايَتِهِ: وَأَشَارَ بِيَدِهِ يُقَلِّلُهَا.

[خ 935، م 852، ت 488، س 1373، د 1046، جه 1137].

Улашиш
|
|
Нусха олиш