Абу Мусодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Уч киши борки, уларга ажри икки марта берилади:
– Ўз набийсига иймон келтирган ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, у зотга ҳам иймон келтирган ва у зотга эргашиб, тасдиқлаган аҳли китоб – унга икки ажр бор;
– Аллоҳ таолонинг ҳаққини ҳам, хожасининг ҳаққини ҳам адо қилган мамлук қул – унга ҳам икки ажр бор;
– Чўрисини яхшилаб едириб-ичирган, кейин унга гўзал одоб берган, сўнг уни озод қилиб, унга уйланган киши – унга ҳам икки ажр бор».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
14 - عن أَبِي مُوسَى أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «ثَلَاثَةٌ يُؤْتَوْنَ أَجْرَهُمْ مَرَّتَيْنِ: رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ آمَنَ بِنَبِيِّهِ وَأَدْرَكَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَآمَنَ بِهِ وَاتَّبَعَهُ وَصَدَّقَهُ، فَلَهُ أَجْرَانِ، وَعَبْدٌ مَمْلُوكٌ أَدَّى حَقَّ اللهِ تَعَالَى وَحَقَّ سَيِّدِهِ، فَلَهُ أَجْرَانِ، وَرَجُلٌ كَانَتْ لَهُ أَمَةٌ فَغَذَاهَا فَأَحْسَنَ غِذَاءَهَا، ثُمَّ أَدَّبَهَا فَأَحْسَنَ أَدَبَهَا، ثُمَّ أَعْتَقَهَا وَتَزَوَّجَهَا، فَلَهُ أَجْرَانِ».
[خ 97، م 154، ت 1116، س 3344، د 2053، جه 1956].