Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга фитр ва қурбонлик (кунлари)да бўйқизлар, ҳайзлилар ва парданишин қизларни ҳам олиб чиқишни буюрдилар. Ҳайзлилар намоздан четроқда туриб, хайр-баракага ва мусулмонларнинг дуосига қатнашишарди. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Баъзи бирларимизда жилбоб* бўлмай қолади‑ку», дедим. У зот: «Унга дугонаси жилбобларидан бериб турсин», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* Жилбоб – паранжига ўхшаш ёпинчиқ, устки кийим.
141 - عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ، قَالَتْ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ نُخْرِجَهُنَّ فِي الْفِطْرِ وَالْأَضْحَى الْعَوَاتِقَ وَالْحُيَّضَ وَذَوَاتِ الْخُدُورِ، فَأَمَّا الْحُيَّضُ فَيَعْتَزِلْنَ الصَّلَاةَ وَيَشْهَدْنَ الْخَيْرَ وَدَعْوَةَ الْمُسْلِمِينَ. قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِحْدَانَا لَا يَكُونُ لَهَا جِلْبَابٌ، قَالَ: «لِتُلْبِسْهَا أُخْتُهَا مِنْ جِلْبَابِهَا».
[خ 324، م 890، ت 539، س 390، د 1136، جه 1307].