142-ҳадис

Аббод ибн Тамим амакисидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозгоҳга чиқиб, истисқо қилдилар. Қиблага юзланиб, ридоларини ўгириб олдилар ва икки ракаъат намоз ўқидилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Истисқо – қурғоқчилик пайтида Аллоҳ таолодан ёмғир сўраш. Махсус истисқо намозини ўқиб сўраш ҳам, фақат дуо қилиб сўраш ҳам истисқо дейилади. Ҳанафий мазҳаби уламолари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар гал истисқо намозини ўқимай, дуо ё хутба билан ҳам чекланганлари учун истисқо намозини фуқаҳолар истилоҳидаги суннат амал даражасида кўрмаганлар. Бироқ, кўпчилик уни мустаҳаб деган.

142 - عَنْ عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ، عَنْ عَمِّهِ، قَالَ: خَرَجَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِلَى الْمُصَلَّى، فَاسْتَسْقَى وَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ، وَقَلَبَ رِدَاءَهُ وَصَلَّى رَكْعَتَيْنِ.

[خ 1005، م 894، ت 556، س 1505، د 1161، جه 1267].

Улашиш
|
|
Нусха олиш