145-ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўдагига ачиниб йиғлаётган аёлнинг олдига келиб, «Аллоҳдан қўрққин, сабр қилгин», дедилар. У: «Менинг мусибатим билан нима ишинг бор?» деди. У зот кетгач, унга: «Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар», дейилди. Уни ўлимга ўхшаш ҳолат тутди. Кейин у зотнинг эшикларига келди. Эшикларида эшикбонлар кўринмади. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сизни танимабман», деди. У зот: «Сабр биринчи зарбададир» [ёки «... зарбанинг аввалидадир»], дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

145 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ؛ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَتَى عَلَى امْرَأَةٍ تَبْكِي عَلَى صَبِيٍّ لَهَا، فَقَالَ لَهَا: «اتَّقِي اللهَ وَاصْبِرِي»، فَقَالَتْ: وَمَا تُبَالِي بِمُصِيبَتِي؟! فَلَمَّا ذَهَبَ، قِيلَ لَهَا: إِنَّهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم ، فَأَخَذَهَا مِثْلُ الْمَوْتِ، فَأَتَتْ بَابَهُ، فَلَمْ تَجِدْ عَلَى بَابِهِ بَوَّابِينَ، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، لَمْ أَعْرِفْكَ، فَقَالَ: «إِنَّمَا الصَّبْرُ عِنْدَ أَوَّلِ صَدْمَةٍ»، أَوْ قَالَ: «عِنْدَ أَوَّلِ الصَّدْمَةِ».

[خ 1252، م 926، ت 987، س 1869، د 3124، جه 1596].

Улашиш
|
|
Нусха олиш