146-ҳадис

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида жаноза ўқидим, у зот Умму Каъбга жаноза ўқидилар. У нифосли ҳолида вафот этган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаноза ўқиганда унинг белининг тўғрисида турдилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

Изоҳ: Маййит эркак киши бўлса, имом унинг кўкрагининг тўғрисида туради.

146 - عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدُبٍ، قَالَ: صَلَّيْتُ خَلْفَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، وَصَلَّى عَلَى أُمِّ كَعْبٍ، مَاتَتْ وَهِيَ نُفَسَاءُ، فَقَامَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لِلصَّلَاةِ عَلَيْهَا وَسَطَهَا.

[خ 332، م 964، ت 1035، س 1976، د 3195، جه 1493].

Улашиш
|
|
Нусха олиш