15-ҳадис

Ҳаммамдан ривоят қилинади:

«Жарир бавл қилди‑да, сўнг таҳорат қилиб, маҳсисига масҳ тортди. «Сен шундай қиласанми?» дейишган эди, «Ҳа. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бавл қилганларини, сўнг таҳорат қилиб, маҳсиларига масҳ тортганларини кўрганман», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Баъзилар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳсига масҳ тортганлари Моида сурасидаги «оёқларингизни тўпиқларигача ювинглар» деган оят нозил қилинишидан олдин бўлган, кейин бу иш ўша оят билан насх бўлган», дея даъво қилиб, маҳсига масҳ тортишни ножоиз деб билишган. Аммо жумҳур, жумладан, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ва у кишининг шогирдлари маҳсига мазкур оят нозил бўлганидан кейин ҳам масҳ тортилганига ушбу ҳадисни ҳамда Жарир розияллоҳу анҳунинг Моида сураси нозил бўлганидан кейин мусулмон бўлганини далил қилишган.

 15 - عَنْ هَمَّامٍ، قَالَ: بَالَ جَرِيرٌ، ثُمَّ تَوَضَّأَ، وَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ، فَقِيلَ: تَفْعَلُ هَذَا؟ فَقَالَ: نَعَمْ، رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم بَالَ، ثُمَّ تَوَضَّأَ، وَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ.

[خ 387، م 272، ت 13، س 118، د 154، جه 543].

Улашиш
|
|
Нусха олиш