153-ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта пахталик саҳулий оқ кийимга кафанландилар. Уларнинг орасида кўйлак ҳам, салла ҳам йўқ эди. Ҳуллага келсак, одамлар у зотни кафанлаш учун сотиб олинган деб гумон қилишган, холос. Хуллас, ҳуллани қўйиб, учта саҳулий* оқ кийимга кафанлашди. Уни Абдуллоҳ ибн Абу Бакр олди ва: «Ўзимга  кафанликка олиб қўяман», деди. Кейинчалик: «Агар Аллоҳ азза ва жалла буни Набийсига раво кўрганида, у зотни ўшанга кафанлар эди», деди‑да, уни сотиб, садақа қилиб юборди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Саҳул – Ямандаги мато тўқишда, кийим бўяш ва оҳорлашда машҳур бўлган ўлка.

153 - عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: كُفِّنَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي ثَلَاثَةِ أَثْوَابٍ بِيضٍ سَحُولِيَّةٍ مِنْ كُرْسُفٍ، لَيْسَ فِيهَا قَمِيصٌ وَلَا عِمَامَةٌ، أَمَّا الْحُلَّةُ فَإِنَّمَا شُبِّهَ عَلَى النَّاسِ فِيهَا، أَنَّهَا اشْتُرِيَتْ لَهُ لِيُكَفَّنَ فِيهَا، فَتُرِكَتِ الْحُلَّةُ، وَكُفِّنَ فِي ثَلَاثَةِ أَثْوَابٍ بِيضٍ سَحُولِيَّةٍ، فَأَخَذَهَا عَبْدُ اللهِ بْنُ أَبِي بَكْرٍ، فَقَالَ: لَأَحْبِسَنَّهَا حَتَّى أُكَفِّنَ فِيهَا نَفْسِي، ثُمَّ قَالَ: لَوْ رَضِيَهَا اللهُ عَزَّ وَجَلَّ لِنَبِيِّهِ لَكَفَّنَهُ فِيهَا، فَبَاعَهَا وَتَصَدَّقَ بِثَمَنِهَا.

[خ 1264، م 941، ت 996، س 1897، د 3151، جه 1469].

Улашиш
|
|
Нусха олиш