157 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَيْسَ فِيمَا دُونَ خَمْسَةِ أَوْسُقٍ صَدَقَةٌ، وَلَا فِيمَا دُونَ خَمْسِ ذَوْدٍ صَدَقَةٌ، وَلَا فِيمَا دُونَ خَمْسِ أَوَاقٍ صَدَقَةٌ».
[خ 1405، م 979، ت 626، س 2445، د 1558، جه 1793].
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш васақдан озда закот йўқ. Беш бош туядан озда закот йўқ. Беш увқиядан озда закот йўқ», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: Ушбу китобдаги «закот» деб таржима қилинган сўзлар матнда кўпинча «садақа» деб келган. «Садақа» сўзининг маъноси кенг бўлиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ниятида адо этиладиган молиявий ибодатни англатади. Садақа деганда закот, ушр, фитр садақаси, фидя ва назр каби молиявий ибодатлар ҳам тушунилаверади. Шу боис таржимада фақат закот ёки ушр назарда тутилган ўринларда «садақа» сўзи закот деб таржима қилиниб, бошқа ҳолларда аслича қолдирилди.
Васақ – ўлчов бирлиги бўлиб, жумҳур уламоларнинг наздида ҳажмда 165 литр, оғирликда 130,560 кг га тенг. Бир васақ деб туяга юклаш мумкин бўлган энг оғир юкнинг миқдорига айтилган. Бунда туяга бели қийшайиб қоладиган даражада кўп юк ортилмай, балки жониворга жабр бўлмайдиган даражада, унинг сафарда узоқ, давомли юришини эътиборга олган ҳолда юк юкланади. Ана шу юк бир васақ дейилган. Фақиҳлар бир васақнинг 60 соъга тенг эканига иттифоқ қилишган. Увқия – кумуш танга бўлиб, вазни 119 граммга, қиймати эса қирқ дирҳамга тўғри келади. Дирҳам қадимги кумуш танга, вазни 2,975 граммга тенг. Бу ўлчов бирлиги араб тилида вақия деб ҳам келади.