164-ҳадис

Ҳамза ибн Амр Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Сафарда рўза тутишга ўзимда қувват топаман, (рўза тутсам,) бу менга гуноҳ бўлмайдими?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Аллоҳдан бир рухсатдир. Ким уни олса, яхши. Лекин ким рўза тутишни истаса, унга гуноҳ йўқ», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

164 - عَنْ حَمْزَةَ بْنِ عَمْرٍو الْأَسْلَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَجِدُ بِي قُوَّةً عَلَى الصِّيَامِ فِي السَّفَرِ، فَهَلْ عَلَيَّ جُنَاحٌ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «هِيَ رُخْصَةٌ مِنَ اللهِ، فَمَنْ أَخَذَ بِهَا، فَحَسَنٌ، وَمَنْ أَحَبَّ أَنْ يَصُومَ، فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِ».

 [خ 1942، م 1121، ت 711، س 2304، د 2402، جه 1662].

Улашиш
|
|
Нусха олиш