168-ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Онам вафот этди, зиммасида бир ойлик рўза бор эди», деди. Шунда у зот: «Айтгин­чи, агар унинг зиммасида қарз бўлганида сен уни ўтармидинг?» дедилар. У: «Ҳа», деди. У зот: «Аллоҳнинг қарзи ўташга ҳақлироқдир», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

168 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَهُ عَنْهُمَا، أَنَّ امْرَأَةً أَتَتْ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَتْ: إِنَّ أُمِّي مَاتَتْ وَعَلَيْهَا صَوْمُ شَهْرٍ، فَقَالَ: «أَرَأَيْتِ لَوْ كَانَ عَلَيْهَا دَيْنٌ أَكُنْتِ تَقْضِينَهُ؟» قَالَتْ: نَعَمْ، قَالَ: «فَدَيْنُ اللهِ أَحَقُّ بِالْقَضَاءِ».

[خ 1953، م 1148، ت 716، س 3816، د 3307، جه 1758].

Улашиш
|
|
Нусха олиш