Абу Воилдан ривоят қилинади:
«Абу Мусо пешоб хусусида жуда эҳтиёткор эди, шиша идишга бавл қилар эди ва: «Бану Исроилда бирор кишининг баданига пешоб тегса, қайчи билан кесар эди», деб айтарди. Ҳузайфа: «Дўстингиз бунчалик эҳтиёткорлик қилмаса ҳам бўларди. Аниқ эсимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга кетаётган эдик. У зот чорбоғ орқасидаги ахлатхонага бориб, худди бировингиз тик турганидек, тик туриб бавл қилдилар. Ўзимни четга олган эдим, менга ишора қилдилар, бавл қилиб бўлгунларича орқаларида (пана қилиб) турдим», деди».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: Уламолар бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор узр юзасидан тик туриб бавл қилганларини, у зот ўтиришга жой топа олмаган бўлишлари ёки тиззаларини бука олмаган бўлишлари мумкинлигини айтишади. Ҳанафий мазҳабида узрсиз тик туриб бавл қилиш макруҳдир.
17 - عَنْ أَبِي وَائِلٍ، قَالَ: كَانَ أَبُو مُوسَى يُشَدِّدُ فِي الْبَوْلِ، وَيَبُولُ فِي قَارُورَةٍ، وَيَقُولُ: إِنَّ بَنِي إِسْرَائِيلَ كَانَ إِذَا أَصَابَ جِلْدَ أَحَدِهِمْ بَوْلٌ قَرَضَهُ بِالْمَقَارِيضِ، فَقَالَ حُذَيْفَةُ: لَوَدِدْتُ أَنَّ صَاحِبَكُمْ لَا يُشَدِّدُ هَذَا التَّشْدِيدَ، فَلَقَدْ رَأَيْتُنِي أَنَا وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَتَمَاشَى، فَأَتَى سُبَاطَةً خَلْفَ حَائِطٍ، فَقَامَ كَمَا يَقُومُ أَحَدُكُمْ، فَبَالَ، فَانْتَبَذْتُ مِنْهُ، فَأَشَارَ إِلَيَّ، فَجِئْتُ، فَقُمْتُ عِنْدَ عَقِبِهِ حَتَّى فَرَغَ.
[خ 224، م 273، ت 13، س 18، د 23، جه 305].