172-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Шақиқдан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳога: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондан бошқа бирор ойни рўза тутиб ўтказармидилар?» дедим. У: «Аллоҳга қасамки, то вафот қилгунларича Рамазондан бошқа бирор ойни тўлиқ рўзада ҳам ўтказмаганлар, бирор ой тўлиқ оғиз очиқ ҳам юрмаганлар, оз бўлса ҳам тутганлар», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

172 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ شَقِيقٍ، قَالَ: قُلْتُ لِعَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: هَلْ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَصُومُ شَهْرًا مَعْلُومًا سِوَى رَمَضَانَ؟ قَالَتْ: وَاللهِ، إِنْ صَامَ شَهْرًا مَعْلُومًا سِوَى رَمَضَانَ، حَتَّى مَضَى لِوَجْهِهِ، وَلَا أَفْطَرَهُ حَتَّى يُصِيبَ مِنْهُ.

[خ 1969، م 1156، ت 445، س 1315، د 56، جه 1191].

Улашиш
|
|
Нусха олиш