177-ҳадис

Ҳишом отасидан сўзлаб берди:

«Усомадан сўрашди, бунга ўзим гувоҳман [ёки «Усома ибн Зайддан сўрадим», деган]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Арафотдан мингаштириб олган эдилар. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафотдан тушиб келган пайтлари қандай юрар эдилар?» дедим. У: «(Туяни) лўкиллатиб юрардилар, очиқлик чиқса, йўрттирардилар», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

177 - قِيلَ لأُسَامَةَ بْنَ زَيْدٍ وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَرْدَفَهُ مِنْ عَرَفَاتٍ، قُلْتُ: كَيْفَ كَانَ يَسِيرُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم حِينَ أَفَاضَ مِنْ عَرَفَةَ؟ قَالَ: كَانَ يَسِيرُ الْعَنَقَ، فَإِذَا وَجَدَ فَجْوَةً نَصَّ.

[خ 1666، م 1286، ت 2271، س 3023، د 1923، جه 3017].

Улашиш
|
|
Нусха олиш