Анас ибн Моликдан ривот қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ йили Маккага бошларида дубулға билан кирдилар. Уни ечганларида, бир киши келиб, «Ибн Хатал каъбапўшга осилиб олибди», деди. Шунда у зот: «Уни қатл қилинглар», дедилар», деб айтиб берганми?» дедим. Молик: «Ҳа», деди».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: Бу ривоятдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳида Ҳарам ҳудудига эҳромсиз, жанг кийимида кирганлари англашилади. Саҳобалар ҳам эҳром боғлашмаган эди. Жанг бўлиши эҳтимоли юқори бўлгани учун шундай қилинган.
Шофеъий мазҳабида ушбу ҳадисни далил қилиб, Маккаи Мукаррамага эҳромсиз кириш мумкин, дейилган. Ҳанафий мазҳаби ва жумҳур уламоларнинг наздида эса Маккага эҳромсиз кириш мумкин эмас. Улар ҳам ўз сўзларига бир қанча далилларни келтирадилар. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Маккага бирор тожир, бирор ҳожатталаб эҳромсиз кира олмайди», деган. Макка фатҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромсиз киришлари вазиятга хос ҳолат бўлган.
Ибн Хатал аввал мусулмон бўлган. Бир куни Набий алайҳиссалом уни бир ансорий билан бирга закот тўплашга юборганлар. Бироқ Ибн Хатал йўлда ансорий шеригини ўлдириб, ўзи мушрик бўлиб кетган. Шунинг учун Набий алайҳиссалом Макка фатҳида уни қатл қилишни буюрганлар. У эса ҳийла йўлини тутиб, жонини сақлаш учун Каъбапўшга осилиб олади. Аммо вазият тақозосига кўра истисно равишда ҳукм ижро қилинади. Буни айрим уламолар маълум жиноятга қўл урган кишилар ҳарам ҳудудида бўлса ҳам жазоланишига далил қилса, бошқалар бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга вақтинчалик берилган, ўша соатга хос ҳукм дейдилар.
180 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ مَكَّةَ عَامَ الْفَتْحِ، وَعَلَى رَأْسِهِ مِغْفَرٌ، فَلَمَّا نَزَعَهُ جَاءَهُ رَجُلٌ، فَقَالَ: ابْنُ خَطَلٍ مُتَعَلِّقٌ بِأَسْتَارِ الْكَعْبَةِ، فَقَالَ: «اقْتُلُوهُ؟»، فَقَالَ مَالِكٌ: نَعَمْ.
[خ 1846، م 1357، ت 1693، س 2867، د 2685، جه 2805].