181-ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Талҳага: «Ғуломларингдан бирортасини топ, менга хизмат қилсин», дедилар. Шунда Абу Талҳа мени орқасига мингаштириб олиб чиқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар гал тўхтаганларида хизмат қилиб турдим... Ниҳоят, Уҳуд кўринганда: «Бу шундай тоғки, у бизни севади, биз ҳам уни севамиз», дедилар. Мадинага кўзлари тушиши билан, «Аллоҳим, мен бунинг икки тоғи орасини худди Иброҳим Маккани ҳарам қилганидек ҳарам қиламан. Аллоҳим, уларнинг мудди ва соъига* баракот бергин», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литр, оғирликда 3,250 килограммга, бир мудд эса ҳажмда 0,84 литр, оғирликда 0,8125 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса соъ ҳажмда 2,750 литр, оғирликда 2,040 килограммга, мудд эса ҳажмда 0,6875 литр ва оғирликда 1,020 килограммга тўғри келади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуолари – Макканинг тош-тарозисига барака тилаганларидир.

181 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لِأَبِي طَلْحَةَ: «الْتَمِسْ لِي غُلَامًا مِنْ غِلْمَانِكُمْ يَخْدُمُنِي»، فَخَرَجَ بِي أَبُو طَلْحَةَ يُرْدِفُنِي وَرَاءَهُ، فَكُنْتُ أَخْدُمُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كُلَّمَا نَزَلَ، وَقَالَ فِي الْحَدِيثِ: ثُمَّ أَقْبَلَ حَتَّى إِذَا بَدَا لَهُ أُحُدٌ، قَالَ: «هَذَا جَبَلٌ يُحِبُّنَا وَنُحِبُّهُ»، فَلَمَّا أَشْرَفَ عَلَى الْمَدِينَةِ، قَالَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أُحَرِّمُ مَا بَيْنَ جَبَلَيْهَا مِثْلَ مَا حَرَّمَ بِهِ إِبْرَاهِيمُ مَكَّةَ، اللَّهُمَّ بَارِكْ لَهُمْ فِي مُدِّهِمْ وَصَاعِهِمْ».

[خ 371، م 1365، ت 1095، س 547، د 2054، جه 1908].

Улашиш
|
|
Нусха олиш