Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ азза ва жалла Расулига Маккани фатҳ қилиб бергач, у зот одамлар орасида туриб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Кейин шундай дедилар: «Аллоҳ Маккани филлардан тўсиб, унга Ўз Расулини ва мўминларни ҳукмрон қилди. У мендан олдин ҳеч кимга ҳалол бўлмаган, мен учун кундузи бир муддат ҳалол қилинди. Мендан кейин ҳам ҳеч кимга асло ҳалол бўлмайди. Унинг ови ҳуркитилмайди, тиканлари юлинмайди, тушиб қолган нарсаси овоза қилувчидан бошқа ҳеч кимга ҳалол бўлмайди. Кимнинг бирор кишиси ўлдирилса, у икки нарсада ихтиёрли: ё фидя берилади, ё қатл қилинади». Шунда Аббос: «Изхир мустасно (денг), эй Аллоҳнинг Расули, биз уни қабрларимизга, уйларимизга қўямиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Изхир мустасно», дедилар».
Абу Шоҳ – Яман аҳлидан бир киши – туриб: «Менга (шуни) ёзиб беринглар, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Шоҳга ёзиб беринглар», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
190 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: لَمَّا فَتَحَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم مَكَّةَ، قَامَ فِي النَّاسِ، فَحَمِدَ اللهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: «إِنَّ اللهَ حَبَسَ عَنْ مَكَّةَ الْفِيلَ، وَسَلَّطَ عَلَيْهَا رَسُولَهُ وَالْمُؤْمِنِينَ، وَإِنَّهَا لَنْ تَحِلَّ لِأَحَدٍ كَانَ قَبْلِي، وَإِنَّهَا أُحِلَّتْ لِي سَاعَةً مِنْ نَهَارٍ، وَإِنَّهَا لَنْ تَحِلَّ لِأَحَدٍ بَعْدِي، فَلَا يُنَفَّرُ صَيْدُهَا، وَلَا يُخْتَلَى شَوْكُهَا، وَلَا تَحِلُّ سَاقِطَتُهَا إِلَّا لِمُنْشِدٍ، وَمَنْ قُتِلَ لَهُ قَتِيلٌ فَهُوَ بِخَيْرِ النَّظَرَيْنِ: إِمَّا أَنْ يُفْدَى، وَإِمَّا أَنْ يُقْتَلَ»، فَقَالَ الْعَبَّاسُ: إِلَّا الْإِذْخِرَ يَا رَسُولَ اللهِ، فَإِنَّا نَجْعَلُهُ فِي قُبُورِنَا وَبُيُوتِنَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِلَّا الْإِذْخِرَ» فَقَامَ أَبُو شَاهٍ - رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ الْيَمَنِ - فَقَالَ: اكْتُبُوا لِي يَا رَسُولَ اللهِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «اكْتُبُوا لِأَبِي شَاهٍ»، قَالَ الْوَلِيدُ: فَقُلْتُ لِلْأَوْزَاعِيِّ: مَا قَوْلُهُ: اكْتُبُوا لِي يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: هَذِهِ الْخُطْبَةَ الَّتِي سَمِعَهَا مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم.
[خ 112، م 1355، ت 1405، س 4785، د 2017، جه 2624].