191-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен тепакалнинг – яъни Умар ибн Хаттобнинг – Ҳажарул­асвадни ўпганини кўрдим, у: «Аллоҳга қасамки, мен сени ўпаман ва биламанки, сен (оддий) бир тошсан, фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайсан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сени ўпганларини кўрмаганимда, сени ўпмас эдим», дер эди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Бу сўз матнда «аслаъ» деб келган бўлиб, тепа сочи тўкилган, тепакал деган маънони билдиради. Бу ерда айблаш, мазах қилиш учун эмас, шунчаки бор сифатни айтиш учун ишлатилган.

 191 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ سَرْجِسَ، قَالَ: رَأَيْتُ الْأَصْلَعَ - يَعْنِي عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ - يُقَبِّلُ الْحَجَرَ وَيَقُولُ: وَاللهِ، إِنِّي لَأُقَبِّلُكَ، وَإِنِّي أَعْلَمُ أَنَّكَ حَجَرٌ، وَأَنَّكَ لَا تَضُرُّ وَلَا تَنْفَعُ، وَلَوْلَا أَنِّي رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَبَّلَكَ مَا قَبَّلْتُكَ.

[خ 1597، م 1270، ت 860، س 2936، د 1873، جه 2943].

Улашиш
|
|
Нусха олиш