195-ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни Зулҳулайфада ўқидилар. Сўнгра туяларини опкелтириб, ўркачининг ўнг томонидан ишъор қилиб, қон оқиздилар суртдилар ва унга бир жуфт шиппак илиб қўйдилар. Сўнгра уловларига миндилар. (Улов) у зотни Байдога олиб чиқиб, ростланганида ҳажга талбия айтдилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

195 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: صَلَّى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم الظُّهْرَ بِذِي الْحُلَيْفَةِ، ثُمَّ دَعَا بِنَاقَتِهِ، فَأَشْعَرَهَا فِي صَفْحَةِ سَنَامِهَا الْأَيْمَنِ، وَسَلَتَ الدَّمَ، وَقَلَّدَهَا نَعْلَيْنِ، ثُمَّ رَكِبَ رَاحِلَتَهُ، فَلَمَّا اسْتَوَتْ بِهِ عَلَى الْبَيْدَاءِ، أَهَلَّ بِالْحَجِّ.

[خ 1545، م 1243، ت 906، س 2773، د 1752، جه 3097].

Улашиш
|
|
Нусха олиш