197-ҳадис

Абу Туфайлдан ривоят қилинади:

«Ибн Аббосга: «Менимча, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман», дедим. У: «Унда у зотни менга сифатлаб бер‑чи», деди. Мен: «У зотни Марвада туя устида кўрганман. Атрофларида одам кўпайиб кетган эди», дедим. Шунда Ибн Аббос: «Ана ўша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Уларни у зотнинг олдиларидан суриб ҳам ташлашмас, ҳайдаб ҳам юборишмас эди», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

197 - عَنْ أَبِي الطُّفَيْلِ، قَالَ: قُلْتُ لِابْنِ عَبَّاسٍ: أُرَانِي قَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم ، قَالَ: فَصِفْهُ لِي، قَالَ قُلْتُ: رَأَيْتُهُ عِنْدَ الْمَرْوَةِ عَلَى نَاقَةٍ، وَقَدْ كَثُرَ النَّاسُ عَلَيْهِ، قَالَ: فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: ذَاكَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، إِنَّهُمْ كَانُوا لَا يُدَعُّونَ عَنْهُ وَلَا يُكْهَرُونَ.

[خ 1602، م 1265، ت 863، س 2945، د 1877، جه 2948].

Улашиш
|
|
Нусха олиш