198-ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари Маккага кириб келишди. Уларни Ясриб безгаги ҳолдан тойдирган эди. Мушриклар: «Эртага олдингизга Ясриб безгаги ҳолдан тойдирган, ундан адабини еган бир қавм келяпти», дейишди. Улар (саҳобалар) Ҳижрнинг ёнига ўтиришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мушриклар уларнинг қувватини кўриши учун уларни  тавофнинг учтасини рамл қилишга, икки рукн орасидан эса юриб ўтишга буюрдилар. Мушриклар: «Безгак ҳолдан тойдирган деганларингиз шуларми? Булар фалон, фалонлардан ҳам бақувват-ку!» дейишди».

Ибн Аббос шундай деди: «Уларга раҳмлари келгани учунгина барча айланишларни рамл қилишга буюрмаганлар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

198 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: قَدِمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَأَصْحَابُهُ مَكَّةَ، وَقَدْ وَهَنَتْهُمْ حُمَّى يَثْرِبَ، قَالَ الْمُشْرِكُونَ: إِنَّهُ يَقْدَمُ عَلَيْكُمْ غَدًا قَوْمٌ قَدْ وَهَنَتْهُمُ الْحُمَّى، وَلَقُوا مِنْهَا شِدَّةً، فَجَلَسُوا مِمَّا يَلِي الْحِجْرَ، وَأَمَرَهُمُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَرْمُلُوا ثَلَاثَةَ أَشْوَاطٍ، وَيَمْشُوا مَا بَيْنَ الرُّكْنَيْنِ، لِيَرَى الْمُشْرِكُونَ جَلَدَهُمْ، فَقَالَ الْمُشْرِكُونَ: هَؤُلَاءِ الَّذِينَ زَعَمْتُمْ أَنَّ الْحُمَّى قَدْ وَهَنَتْهُمْ، هَؤُلَاءِ أَجْلَدُ مِنْ كَذَا وَكَذَا.

[خ 1602، م 1266، ت 863، س 2945، د 1877، جه 2948].

Улашиш
|
|
Нусха олиш