Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳу айтади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дарахт остида байъат берганман. (Ўшанда) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Исломдан бошқа миллат билан ёлғондан қасам ичса, у ўзи айтганидекдир. Ким ўзини нима билан ўлдирса, Қиёмат куни ўша билан азобланади. Кишига ўзи молик бўлмаган нарсада назр йўқ», деганлар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: «Исломдан бошқа миллат билан» деганда Исломда қасам ичиладиган нарсалар – Аллоҳ ва Унинг сифатларидан бошқа, масалан, бут‑санам кабилар назарда тутилган. «Ёлғондан қасам ичса» дегани ўша нарсаларга рост қасам ичиш мумкин дегани эмас, балки бу ерда ўша нарсаларга қасам ичиш фақат ёлғондан бўлиши таъкидланмоқда. «У ўзи айтганидекдир» дегани ўша бошқа нарсаларга эътиқод қилган бўлади, дегани. Бу гап уни ҳақиқий кофирга чиқариш маъносида эмас, балки таҳдид мақсадида айтилган бўлиб, «шу эътиқодда маҳкам туриб айтса, ўзи айтганидек бўлади», деганидир.
2 – عن ثَابِتَ بْنَ الضَّحَّاكِ أَخْبَرَهُ: أَنَّهُ بَايَعَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم تَحْتَ الشَّجَرَةِ، وَأَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ بِمِلَّةٍ غَيْرِ الْإِسْلَامِ كَاذِبًا فَهُوَ كَمَا قَالَ، وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِشَيْءٍ عُذِّبَ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَلَيْسَ عَلَى رَجُلٍ نَذْرٌ فِي شَيْءٍ لَا يَمْلِكُهُ».
[خ 1364، م 110، ت 1543، س 3770، د 3257، جه 2098].