Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Фазл ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб олган эди. Хасъамалик бир аёл келиб, у зотдан фатво сўради. Фазл унга, у ҳам бунга қарай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фазлнинг юзини бошқа томонга буриб қўйдилар. Аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг ҳаж хусусида Ўз бандаларига фарз қилгани отамга у улов устида тура олмайдиган, кекса, қари бўлиб қолганда етди. Унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. Бу Видолашув ҳажида эди».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
202 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّهُ قَالَ: كَانَ الْفَضْلُ بْنُ عَبَّاسٍ رَدِيفَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَجَاءَتْهُ امْرَأَةٌ مِنْ خَثْعَمَ تَسْتَفْتِيهِ، فَجَعَلَ الْفَضْلُ يَنْظُرُ إِلَيْهَا وَتَنْظُرُ إِلَيْهِ، فَجَعَلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَصْرِفُ وَجْهَ الْفَضْلِ إِلَى الشِّقِّ الْآخَرِ، قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ فَرِيضَةَ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ فِي الْحَجِّ أَدْرَكَتْ أَبِي شَيْخًا كَبِيرًا لَا يَسْتَطِيعُ أَنْ يَثْبُتَ عَلَى الرَّاحِلَةِ، أَفَأَحُجُّ عَنْهُ؟ قَالَ: «نَعَمْ»، وَذَلِكَ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ.
[خ 1513، م 1334، ت 928، س 2634، د 1809، جه 2907].