Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ – Макка фатҳи куни: «(Энди) ҳижрат йўқ, лекин жиҳод ва ният бор. Сафарбарликка чорлансангиз, сафарбар бўлинглар», дедилар.
У зот Фатҳ – Макка фатҳи куни яна шундай дедилар: «Аллоҳ бу шаҳарни осмонлару ерни яратган кунда ҳарам қилган. У Аллоҳнинг таҳрими ила қиёмат кунигача ҳарамдир. Унинг ичида уруш қилиш мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинмаган, менга ҳам бир кунда бир муддатгина ҳалол қилинди. Шунинг учун у Аллоҳнинг таҳрими ила қиёмат кунигача ҳарамдир. Унинг тикани юлинмайди, ови ҳуркитилмайди, эълон қилувчидан бошқа одам (унда) топилмани олмайди, унинг ўт-ўлани ҳам юлинмайди».
Аббос: «Эй Аллоҳнинг Расули, изхир* мустасно (денг), чунки у (ҳарамнинг) темирчилари ва уйлари учун керак», деди. Шунда у зот: «Изхирдан ташқари», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* Изхир – хушбўй ўсимлик.
203 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ الْفَتْحِ - فَتْحِ مَكَّةَ -: «لَا هِجْرَةَ، وَلَكِنْ جِهَادٌ وَنِيَّةٌ، وَإِذَا اسْتُنْفِرْتُمْ فَانْفِرُوا».
وَقَالَ يَوْمَ الْفَتْحِ - فَتْحِ مَكَّةَ -: «إِنَّ هَذَا الْبَلَدَ حَرَّمَهُ اللهُ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ، فَهُوَ حَرَامٌ بِحُرْمَةِ اللهِ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَإِنَّهُ لَمْ يَحِلَّ الْقِتَالُ فِيهِ لِأَحَدٍ قَبْلِي، وَلَمْ يَحِلَّ لِي إِلَّا سَاعَةً مِنْ نَهَارٍ، فَهُوَ حَرَامٌ بِحُرْمَةِ اللهِ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، لَا يُعْضَدُ شَوْكُهُ، وَلَا يُنَفَّرُ صَيْدُهُ، وَلَا يَلْتَقِطُ إِلَّا مَنْ عَرَّفَهَا، وَلَا يُخْتَلَى خَلَاهَا»، فَقَالَ الْعَبَّاسُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِلَّا الْإِذْخِرَ، فَإِنَّهُ لِقَيْنِهِمْ وَلِبُيُوتِهِمْ، فَقَالَ: «إِلَّا الْإِذْخِرَ».
[خ 1353، م 1353، ت 1590، س 2874، د 2017، جه 2773].