207-ҳадис

Солимдан ривоят қилинади:

«Ибн Умар розияллоҳу анҳумога «Эҳром боғлаш Байдодан», дейишса, «Сизлар Байдо борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон айтяпсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат дарахтнинг ёнидан, туялари у зотни кўтариб, ўрнидан турган пайтда талбия айтганлар», дер эди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

207 - عَنْ سَالِمٍ، قَالَ: كَانَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا إِذَا قِيلَ لَهُ: الْإِحْرَامُ مِنَ الْبَيْدَاءِ، قَالَ: الْبَيْدَاءُ الَّتِي تَكْذِبُونَ فِيهَا عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، مَا أَهَلَّ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِلَّا مِنْ عِنْدِ الشَّجَرَةِ، حِينَ قَامَ بِهِ بَعِيرُهُ.

[خ 166، م 1186، ت 818، س 117، د 1771، جه 2916].

Улашиш
|
|
Нусха олиш