Убайд ибн Журайждан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумога: «Тўрт нарсани қилаётганингизни кўрдим. Шерикларингиздан ҳеч бирининг бундай қилганини кўрмаганман», дедим. У: «Улар нима экан, эй Ибн Журайж?» деди. «Рукнлардан фақат икки яманий рукнни* силаётганингизни кўрдим. Сибтий шиппак кийганингизни кўрдим. (Кийимингизни ёки сочингизни) суфрага бўяганингизни кўрдим. Маккада эканингизда одамлар ҳилолни кўриб, талбия айтишди, сиз эса то тарвия куни* келмагунча талбия айтмадингиз», дедим. Абдуллоҳ ибн Умар шундай деди: «Рукнларга келсак, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фақат икки яманий (рукн)ни силаганларини кўрганман. Сибтий шиппакларга келсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юнгсиз шиппак кийганларини ва унда таҳорат қилганларини кўрганман, шунинг учун уни кийишни яхши кўраман. Суфрага келсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у билан (либосларини) бўяганларини кўрганман, шунинг учун у билан бўяшни яхши кўраман. Талбияга келсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг то уловлари қўзғалмагунча талбия айтганларини кўрмаганман».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* «Рукн» деб Каъбанинг бурчакларига айтилади. «Икки яманий рукн» деганда Каъбанинг Яман тарафидаги бурчаги билан Ҳажарул асвад ўрнатилган бурчаги назарда тутилган.
* Тарвия куни – Зулҳижжа ойининг саккизинчи куни.
208 - عَنْ عُبَيْدِ بْنِ جُرَيْجٍ، أَنَّهُ قَالَ لِعَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: يَا أَبَا عَبْدِ الرَّحْمَنِ، رَأَيْتُكَ تَصْنَعُ أَرْبَعًا لَمْ أَرَ أَحَدًا مِنْ أَصْحَابِكَ يَصْنَعُهَا، قَالَ: مَا هُنَّ يَا ابْنَ جُرَيْجٍ؟ قَالَ: رَأَيْتُكَ لَا تَمَسُّ مِنَ الْأَرْكَانِ إِلَّا الْيَمَانِيَيْنِ، وَرَأَيْتُكَ تَلْبَسُ النِّعَالَ السِّبْتِيَّةَ، وَرَأَيْتُكَ تَصْبُغُ بِالصُّفْرَةِ، وَرَأَيْتُكَ، إِذَا كُنْتَ بِمَكَّةَ، أَهَلَّ النَّاسُ إِذَا رَأَوُا الْهِلَالَ، وَلَمْ تُهْلِلْ أَنْتَ حَتَّى يَكُونَ يَوْمُ التَّرْوِيَةِ، فَقَالَ عَبْدُ اللهِ بْنُ عُمَرَ: أَمَّا الْأَرْكَانُ، فَإِنِّي لَمْ أَرَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَمَسُّ إِلَّا الْيَمَانِيَيْنِ، وَأَمَّا النِّعَالُ السِّبْتِيَّةُ، فَإِنِّي رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَلْبَسُ النِّعَالَ الَّتِي لَيْسَ فِيهَا شَعَرٌ، وَيَتَوَضَّأُ فِيهَا، فَأَنَا أُحِبُّ أَنْ أَلْبَسَهَا، وَأَمَّا الصُّفْرَةُ، فَإِنِّي رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَصْبُغُ بِهَا، فَأَنَا أُحِبُّ أَنْ أَصْبُغَ بِهَا، وَأَمَّا الْإِهْلَالُ فَإِنِّي لَمْ أَرَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُهِلُّ حَتَّى تَنْبَعِثَ بِهِ رَاحِلَتُهُ.
[خ 166، م 1187، ت 818، س 117، د 1771، جه 2916].