209-ҳадис

Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Мунташир отасидан ривоят қилади:

«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан хушбўйланиб, кейин эҳром кийган киши ҳақида сўрадим. Шунда у: «Мен хушбўй уфуриб турган ҳолда эҳромга киришни хушламайман. Қасамки, бундай қилгандан кўра, қатрон билан чапланганим яхши», деди. Кейин мен Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кириб, унга Ибн Умар: «Мен хушбўй уфуриб турган ҳолда эҳромга киришни хушламайман. Қасамки, бундай қилгандан кўра, қатрон билан чапланганим яхши», деди», деб айтдим. Шунда Оиша: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳромга киришлари олдидан хушбўй суртиб қўйганман. Сўнгра у зот аёлларини айланиб чиққанлар. Сўнг эса эҳромга кирганлар», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

209 - سُئِلَ عَبْدُ اللهِ بْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ الرَّجُلِ يَتَطَيَّبُ، ثُمَّ يُصْبِحُ مُحْرِمًا، فَقَالَ: مَا أُحِبُّ أَنْ أُصْبِحَ مُحْرِمًا أَنْضَخُ طِيبًا، لَأَنْ أَطَّلِيَ بِقَطِرَانٍ أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ أَنْ أَفْعَلَ ذَلِكَ، فَدَخَلْتُ عَلَى عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا فَأَخْبَرْتُهَا، أَنَّ ابْنَ عُمَرَ قَالَ: مَا أُحِبُّ أَنْ أُصْبِحَ مُحْرِمًا أَنْضَخُ طِيبًا، لَأَنْ أَطَّلِيَ بِقَطِرَانٍ أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ أَنْ أَفْعَلَ ذَلِكَ، فَقَالَتْ عَائِشَةُ: أَنَا طَيَّبْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عِنْدَ إِحْرَامِهِ، ثُمَّ طَافَ فِي نِسَائِهِ، ثُمَّ أَصْبَحَ مُحْرِمًا.

[خ 267، م 1192، ت 917، س 417، د 1745، جه 2926].

Улашиш
|
|
Нусха олиш