213-ҳадис

Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Умар айтади

«Отам менга шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жамъда шом билан хуфтонни жамладилар. Уларнинг орасида ҳеч қандай нафл намоз йўқ эди. Шомни уч ракъат, хуфтонни эса икки ракъат ўқидилар».

Абдуллоҳ ҳам то Аллоҳ таолога йўлиққунича Жамъда мана шундай намоз ўқирди.

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

213 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: جَمَعَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بَيْنَ الْمَغْرِبِ وَالْعِشَاءِ بِجَمْعٍ، لَيْسَ بَيْنَهُمَا سَجْدَةٌ، وَصَلَّى الْمَغْرِبَ ثَلَاثَ رَكَعَاتٍ، وَصَلَّى الْعِشَاءَ رَكْعَتَيْنِ»، فَكَانَ عَبْدُ اللهِ يُصَلِّي بِجَمْعٍ كَذَلِكَ، حَتَّى لَحِقَ بِاللهِ تَعَالَى.

[خ 1092، م 1288، ت 887، س 606، د 1926، جه 3021].

Улашиш
|
|
Нусха олиш